Мордовияда 12-қаватдан қулаб тушган ўзбекистонлик йигит тирик қолди

28.12.2017 | Жаҳон | 2623

Мордовия пойтахти Саранск шаҳридаги "Тавла" микрорайонида бахтсиз ҳодиса юз берди.

"Димако" қурилиш корхонасида ишлайдиган ўзбекистонлик 22 ёшли йигит хавфсизлик қоидаларига риоя қилмагани боис бинонинг 12-қаватидан қулаб тушди.

Эргашев дея айтилаётган бу йигит кўплаб жароҳат олган, лекин тирик қолган. У ҳозирда шаҳар касалхоналаридан бирига ётқизилган.

Ёзишларича, йигит қурилиш чиқиндилари устига қулагани сабабли тирик қолган.