Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Саудия Арабистонида хорижий тадбиркорлар ҳам қийноққа солинаётгани маълум бўлди
28.12.2017 13:38,  
9

Саудия Арабистонида коррупция иши билан ҳибсга олинганлар орасида Ғарб давлатларидан 17 тадбиркор ҳам борлиги маълум бўлди. Бу ҳақда ўз манбаларига иқтибос келтирган ҳолда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Нашр манбаларига кўра, айни пайтда саккиз нафар АҚШ фуқароси, олти нафар британиялик ва уч франциялик озодликдан маҳрум этилган. Уларнинг баъзилари Саудия Арабистонида вақтинчалик рухсатнома билан ишлаётган бўлган, бошқалари мамлакатда узоқ вақтлардан буён яшаб келган ва истиқомат учун гувоҳномага эга бўлган. Улар, қўлга олинган саудияликлар каби, турли қийноқларга ва ҳақоратларга дучор бўлмоқда. Уларнинг барчаси Ар-Риёддаги Ritz-Carlton меҳмонхонасида тутиб турилибди.

Аммо бу ахборотни Саудия Арабистони ҳукумати ҳам, АҚШ, Буюк Британия ва Франция ҳукуматлари ҳам изоҳлашдан бош тортди.

Ноябрда Саудия Арабистонининг коррупцияга қарши олий қўмитаси коррупцияга алоқадор шахсларни ҳибсга олишга кўрсатма берган. Ҳибсга олинганлар орасида қироллик оиласи аъзолари, собиқ вазирлар, ҳарбийлар ва тадбиркорлар бор. Ҳукумат маълумотларига кўра, мамлакат ғазнасидан турли коррупцион битимлар орқали 100 млрд доллардан кўпроқ маблағ олиб чиқиб кетилган.  

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан