Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Киши ҳолсизлигига туртки берувчи сабаблар
28.12.2017 13:49,  
279

Одатда кундузги иш пайтида ҳолсизликка дам олиш кунларини нотўғри ташкил этиш, ярим тунгача давом этадиган тўй ёxуд бирон йиғинда иштирок этиш олиб келиши мумкин. Шунингдек, куч-қувватнинг пасайишига кун давомида кўп меҳнат қилиш ва инсон руҳиятига номақбул муҳитда фаолият олиб бориш ҳам туртки беради. Аммо булардан ташқари киши фаоллигига таъсир кўрсатувчи бошқа омиллар ҳам бор экан.

1. Тўйиб ухламаслик

Ухлаш фақат дам олиш дегани эмас. Кечқурун сиз уйқуга кетганингизда танангизда турли модда алмашинувлар жараёни кечади. Шулардан бири бу инсон ўсиш гармонидир. Ўсиш гармони гипофиз (мия остидаги, ўсишга таъсир кўрсатувчи ички секретсия бези) томонидан ишлаб чиқарилувчи протеин бўлиб, инсон мушакларини соғлом ва суякларнинг бақувват бўлишида катта рол ўйнайди. У танамизнинг ёғ тўплашига (асосан қорин атрофи соҳасида)таъсир кўрсатиб, фойдали ва зарарли холестерин мутаносиблигини сақлашда ёрдам беради. Бундан ташқари у нормал мия фаолияти учун ҳам жуда муҳим ҳисобланади. Ушбу фойдали протеинни ишлаб чиқилишига 7 ярим, 8 соатлик кечки уйқу талаб этилади. Етарли уйқу вазнни сақланишига ва чарчаган мушакларнинг дам олишига ҳамда сизнинг қувватингизни ошишига ёрдам беради.

2. Носоғлом таомни кўп миқдорда истеъмол қилиш

Биз шакар тез қувватимизни оширади деб ўйлаймиз. Аммо шакар кейинчалик акс таъсир этар экан. Умуман олганда таркибида шакар миқдори кўп бўлган озиқ-овқатлар сизни ланж бўлишга олиб келади. Жаҳон олимлари тадқиқотлари шуни кўрсатадики тез тайёрланадиган фаст фудлар ҳам сизни биологик пассивлик ҳолатига туширади. Шунинг учун кунлик овқатланиш тартибига риоя қилинг. Кунлик ратсионинггизда витамин ва оқсилларга бой,йенгил ҳазм бўладиган таомларни кўпроқ истеъмол қилинг.

3. Кам сув ичиш

Кўпчилик чарчоққа сувсизлик ҳам сабаб бўлишини билишмайди. Бир стакан сув сиз учун керакли бўлган қувватга туртки бўлиши мумкин. Кун давомида томоқни намлигини сақлаб туришга йетадиган миқдордаги сув истемол қилиб туринг.

4. Кам жисмоний ҳаракат

Ҳаракатсизлик танамиздаги қон айланишига салбий таъсир кўрсатади ва мия фаолияти учун зарур бўлган моддаларнинг мияга етиб бориши сусаяди. Натижада бўш оғриғи, ланжлик пайдо бўлади. Бунинг олдини олиш учун йенгил жисмоний машқларни бажариш ёки оддийгина кўпроқ пиёда юриш тавсия этилади.

5. Ортиқча ҳиссиётлар

Одатда ўта масъулиятли ва ҳамма нарса учун қайғураверадиган кишилар ҳам кўп энергия сарфлашади. Сиз ҳамма нарсани аъло даражада бажаришга ҳаракат қиласиз. Бу вақтда ҳамкасбларингиз ишга шунчаки кундалик юмуш сифатида қарашади. Сиз эса ҳаммаси яхши бўлдими дея, қайта ва қайта ўз топшириғингизни такомиллаштирасиз. Бу икки баробар кўпроқ қувватни талаб этади. Олимлар бундай одамларда стресс ҳолати тез намоён бўлади деган хулосани беришади. Бу ерда фақат битта тавсия бериш мумкин: Олдингизга эришиб бўлмайдиган мақсадларни қўйманг!

6. Кўп қахва ичиш

Кофеин нерв тизимини фаоллаштирувчи воситалардан саналар экан. Кофеин сабаб адреналин ва кортезол гармонлари ортиқча ишлаб чиқарилади. Бу кейинроқ руҳий зўриқишга сабаб бўлади. Шунингдек, у қондаги қанд миқдорини оширади. Диетолог Мерилин Гленвиллнинг таъкидлашича, бир шинжон қахвадан сўнг одам ўзини нисбатан тетик сезади, лекин бироз вақт ўтгандан кейин янада кучлироқ ҳолсизлик кузатилади.

Бош оғриғи ва мушаклар таранглашувини истамасангиз кофени камроқ ичинг.

7. Шифокорга мурожаат этинг

Сурункали чарчоқ камқонлик, қалқонсимон без фаолиятини бузилиши натижасида ҳам келиб чиқиши мумкин. Шунингдек, қандли диабетда ҳам ҳолсизлик кузатилади.

Эркаклар гормони бўлган тестостерон даражасини сусайиши ҳам доимий чарчоқ ҳиссини уйғотади. Бу ҳолатда диққатни жамлай олмаслик, мушакларнинг қисқариши ва теридаги туклар ва сочнинг тўкилиши ҳам кузатилади..

Нима бўлганда ҳам, агар сиз ортиқча ишламасдан туриб чарчасангиз, уйқу, таом тартибига риоя этиб, ҳиссиётларингизни назорат қилинг. Агар ёрдам бермаса шифокорга мурожаат этинг.

8. Ёпиқ иш жойида узоқ вақт ишлаш.

Инсон организмига тоза ҳавони етишмаслиги ва офисдаги жиҳозлар -телефон, компютер, принтер кўринмас электромагнит майдонни ҳосил қилади. Бу эса доимий чарчоқ, хотира сусайиши ва жиззакиликка олиб келади.

Иш жойингизда вақти-вақти билан ойналарни очиб тоза ҳаводан тўйиб нафас олишни канда қилманг.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан