Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Санкт-Петербургдаги портлашда жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқароси ҳам бор
28.12.2017 16:01,  
3021

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 2017 йилнинг 28-декабр куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги "Перекросток" савдо магазинида портлашда жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқароси ҳам борлигини маълум қилди.

Портлаш натижасида 10 киши жароҳатланган. Улар орасида 1957-йил 10-июнда туғилган Ўзбекистон фуқароси Иврикул Избекович Аликулов бор. У Александровский номли 17-сонли шаҳар касалхонасига етказилган ва унга шу ерда тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Шифокорлар маълумотига кўра, И.Аликуловнинг аҳволи барқарор оғир, аммо ҳозирги пайтда унинг ҳаётига таҳдид йўқ.

ТИВ Консуллик бошқармаси ва Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги консул ходимлари Санкт-Петербург расмийлари билан алоқада бўлиб, жабрланганга зарур ёрдам кўрсатиш бўйича чоралар кўрмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан