Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонликлар Янги йил байрамида беш кун дам оладиган бўлдилар
28.12.2017 19:54,  
17

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонни имзолади. 

Хабарга кўра, келгуси йилда Янги йил, Наврўз ва Мустақиллик куни давлат байрамларига тўғри келган қўшимча ишланмайдиган кунлар қонунчиликда белгиланмоқда, шунингдек, айрим дам олиш кунларини ушбу байрам саналарига яқин бўлган иш кунларига кўчирилиши амалга оширилмоқда.

Натижада 2018 йилда байрам кунларида узлуксиз дам олиш давомийлиги қўшимча ишламайдиган кунларни белгилаш ва айрим дам олиш кунларни кўчириш орқали таъминланади:

Янги йилга – 5 календарь куни (2017 йил 30 ва 31 декабрь – календарь бўйича дам олиш кунлари, 2018 йил 1 январь – ишламайдиган байрам куни, 2018 йил 2 январь – қўшимча ишламайдиган кун, 2018 йил 3 январь – 6 январдан кўчирилган дам олиш куни);

Наврўз байрамига – 5 календарь куни (18 март – календарь бўйича дам олиш куни, 19 март – 17 мартдан кўчирилган дам олиш куни, 20 март – кўшимча дам олиш куни, 2018 йил 21 март — ишламайдиган байрам куни, 22 март –

24 мартдан кўчирилган дам олиш куни);

Мустақиллик кунига – 5 календарь куни (2018 йил 31 август – кўшимча ишламайдиган кун, 2018 йил 1 сентябрь – ишламайдиган байрам куни, 2 сентябрь – календарь бўйича дам олиш куни, 3 – сентябрь 15 сентябрь шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни, 4 сентябрь – 8 сентябрдан кўчирилган дам олиш куни).

Бундан ташқари, муқаддас Қурбон ҳайит ва Рамазон ҳайит байрамларининг муҳимлиги ва аҳамиятини инобатга олган ҳолда, 2018 йилдан бошлаб айрим дам олиш кунларини байрам кунларига яқин бўлган иш кунларига кўчириш ҳисобига узлуксиз уч кунлик дам олиш кунлари белгиланиши кўзда тутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан