Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ФВВ Ўзбекистонда яна кучли шамол бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди
28.12.2017 19:58,  
6

"Ўзгидромет" Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида кучли шамол эсиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар маркази хабар қилмоқда.

Хабарда айтилишича, 28-29 декабрь кунлари Қорақалпоқистон Республикаси, Тошкент, Сирдарё, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида шамолнинг тезлиги 17-22 м/с гача, жойларда 23-25 м/с гача кучайиши мумкин.

29-31 декабрда республиканинг айрим ҳудудларида туман тушиши мумкин.

"Хавфсизлик қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз", дейилади ФВВ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 7 декабрь куни Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида юз берган кучли шамол оқибатида кўпгина аҳоли яшаш уйлари ва қатор корхоналарда электр ва газ таъминотида узилишлар, дарахтларнинг синиши кузатилиб, шаҳарда яшовчи бир неча аҳоли қисман моддий зарар кўрганди. Ўшанда соат 7 дан 18 гача Бекобод шаҳрида шамолнинг 28 м/с гача кучайиши кузатилган.

24 декабрь куни эса Навоий вилоятининг Нурота ва Томди туманларида 18 м/с.гача шамол эсиши кузатилган. Кучли шамол оқибатида маъмурий ва турар-жой биноларининг том қисми алоҳида фрагментлари зарар кўрган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан