Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россиянинг «Росатом» корпорацияси бош директори Тошкентга келади
28.12.2017 22:14,  
6

2017 йилнинг 29 декабрь куни Атом энергияси бўйича “Росатом” давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачев раҳбарлигидаги делегация Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда “Жаҳон” АА хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, Россия делегацияси Тошкент шаҳрида аввалги келишувларни амалга ошириш доирасида икки томонлама учрашувлар ва музокаралар ўтказади.

Эслатиб ўтамиз,Россия бош вазири Дмитрий Медведевнинг ноябрь ойида Ўзбекистонга ташрифи доирасида "Росатом" давлат корпорацияси ва Ўзбекистон Фанлар академияси ўртасида атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш борасида ҳамкорлик қилиш ҳақидаги меморандум имзоланганди.

Шунингдек, "Атомэнергомаш" компаниясининг (Росатом таркибига киради) халқаро фаолият бўйича директори Роман Мурашов “Росатом” Ўзбекистонга мини-ГЭСлар етказиб бериш имкониятларини ишлаб чиқаётганлигини билдирганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан