Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тожикистонда кекса ота-онасига ғамхўрлик қилишдан бош тортувчилар қамоққа олинади
28.12.2017 22:25,  
11

Тожикистон парламенти 2017 йилнинг 21 декабрь куни мамлакат Жиноят кодексига тузатишларни қабул қилди, улар билан кекса ота-онаси ҳақида қайғуришдан бош тортаётган шахслар учун жиноий жавобгарлик кучайтирилади.

2016 йили Тожикистон конституциясига қўшимча банд киритилиб, вояга етган ва меҳнатга лаёқатли болалар ота-онасининг ижтимоий таъминоти учун жавобгар этиб белгиланган эди.

Охирги йилларда иқтисодий вазиятнинг ёмонлашуви билан ота-оналар фарзандларидан алимент олиш учун судга мурожаат қилишлари билан боғлиқ ҳолатлар кўпаймоқда. Шу муносабат билан жиноий қонунчиликни қаттиққўллаштиришга қарор қилинди.

Тожикистоннинг қонунчилик ва инсон ҳуқуқилари бўйича парламент қўмитаси аъзоси Бахтовар Сафаровнинг айтишича, Тожикистон Жиноят кодексининг 178-моддаси 2-қисми тўлдирилган. Тузатишларга кўра, дея таъкидлаб ўтган у, суд томонидан ўз ота-онасини боқишга жавобгар деб топилган, бироқ бундан атайин бўйин товлаган шахс 3 йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум этилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан