Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия Ўзбекистонда атом электр станциясини қуришни таклиф этди
29.12.2017 14:32,  
11

Россия Федерацияси Ўзбекистонга республикада иккита янги авлод энергия блокларига эга атом электр станцияси қуришни таклиф қилди, деди "Росатом" давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачев.

29 декабрь куни "Росатом" делегациясининг Тошкентга ташрифи доирасида икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорлик бўйича битим имзоланди. Ҳужжатни Ўзбекистон томонидан бош вазир ўринбосари Нодир Отажонов, Россия томонидан "Росатом" бош директори Алексей Лихачев имзолади.

"Биз Ўзбекистонда "3+" ВВЭР-1200 авлодига мансуб иккита замонавий блокдан иборат станцияни ўзбеки томони ўзига маъқул деб ҳисоблаган муддатда қуриш таклифини бердик", — деди Лихачев журналистлар билан учрашувда.

У шунингдек, Россия бундай объектлар қуришда улкан тажрибага эга эканлигини қайд этди. Ана шундай станциялардан бири Нововоронежда бир йилдан буён саноат режимида ишламоқда. Ленинград станцияси ишга туширилиш арафасида, Белоруссияда қурилиш ишлари якунланмоқда.

"Ҳа, Бангладеш, Венгрия, Миср, Финляндияда айнан шундай объектлар қурамиз. Бу Фукусимадан кейин пайдо бўлган шунчаки илғор технологиялар намунасигина эмас. Бу биз кўплаб миқдорда қуришни бошлаган саноат ечими манбасидир", — таъкидлади "Росатом" раҳбари.

Имзоланган ҳужжатни изоҳлар экан, Лихачев бу бир томондан ҳадли битим бўлса, иккинчи томондан ҳамкорликнинг аниқ йўналишини белгилаб беради, деди.

Унинг айтишича, Ўзбекистон Россия корпорациясининг бугунги кундаги атом соҳасидаги ҳамкорларидан ажралиб туради. Бу, биринчи навбатда, бу ерда ўтган асрнинг 40-50-йилларидаёқ ядро соҳасининг бир нечта йўналишларига асос солинганлигидир.

"Аввало, қатор ҳамкорлик йўналишларидаги ишларимизни тиклашни режалаштирмоқдамиз. Бу албатта, тадқиқот реактори ишлари, материалшунослик, изотоплар ишлаб чиқариш, улар асосида фармацевтика препаратларини яратиш ва уран конларини қидириш ва ўзлаштириш борасидаги ишлар бўлади", — деди Лихачев.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан