Давлат солиқ қўмитаси раиси истеъфога чиқиш учун ариза ёзганлиги рад этилди

29.12.2017 | Ўзбекистон | 3663

Бугун, 29 декабр куни бир қатор интернет сайтлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ботир Парпиев ўз ихтиёри билан ишдан бўшаш учун ариза ёзган деган мазмунда чет эл ОАВлари хабар тарқатмоқда.

Xabar.uz сайти ушбу хабарга ойдинлик киритиш мақсадида Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати билан боғланди. У ердан маълум қилишларича, бу каби хабарлар мутлақо ёлғон ва ҳеч қандай асосга эга эмас.

Ҳозирда солиқ тизимида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Б.Парпиевнинг соғлиги ҳам яхши, олдингидан-да кўпроқ ғайрат билан меҳнат қилаётгани айтилди.