Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сайёрамиз аҳолиси 1 январда неча кишига етиши маълум қилинди
29.12.2017 21:25,  
17

Сайёрамиз аҳолиси сони 2018 йил 1 январда 7 444 443 881 кишига етиши прогноз қилинмоқда.  Бу ҳақда АҚШнинг аҳолини рўйхатга олиш бюроси мутахассислари маълум қилишди.

Бюрога кўра, жорий йил 1 январига нисбатан Ер аҳолиси 78,5 миллион кишига кўпайди. Ўсиш 1,07 фоизни ташкил этди. АҚШда 1 январь куни аҳоли сони 326,97 миллион кишига етади. Бу жорий йил 1 январига нисбатан 2,3 миллион кишига кўп.

Олдинроқ бюро 2050 йилга келиб Ер юзида 9 миллиард киши истиқомат қилишини тахмин этганди.

21 ноябрда Хитой аҳолиси 1,399 млрд кишини ташкил қилгани маълум қилинганди. Бундай маълумотни Хитой жамоатчилик хавфсизлиги вазирлиги келтириб ўтган. Хитой яқин уч йилда аҳолиси сони 20 млн кишига кўпайиб, 2020 йилда тахминан 1,42 млрд.га етиши кутилмоқда.

Энг кўп аҳолига эга иккинчи давлат Ҳиндистон (1,35 млрд га яқин) бўлмоқда, 3-ўринни эса АҚШ (326,6 млн) эгалламоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан