Ўзбек сўми жорий йилда энг арзонлашган валюта деб топилди

30.12.2017 | Иқтисод | 2787

Дунё валюта бозорининг таҳлилида Мозамбик валютаси ҳам бор. Тахмин қилганингиздек, Африка давлатининг валютаси рўйхатнинг энг омадсиз поғонасида эмас, аксинча энг муваффақиятли ўринда.

Мозамбик метикали йилнинг энг фойдали валютаси деб топилди. Унинг курси долларга нисбатан 21 фоиз ўсган, деб ёзмоқда Блумберг.

Кейинги ўринларда чех кронаси ва Польша злотийси бўлиб, уларда 18 фоизлик ўсиш кузатилган.

2017 йилда жаҳонда энг арзонлашган валюта эса ўзбек сўми бўлган.

Хом ашё активлари эгалари учун энг фойдали восита палладий бўлди, унинг курси 54 фоизга кўтарилди. Мис ва алюминий 29 фоизга қимматлашди. Табиий газ эгалари эса энг кўп зиён кўрди, яъни 27,5 фоизга арзонлашиб кетди.

Яқин йилларда кенг кўламли инқирозни бошидан ўтказган Грециянинг қимматли қоғозлари 60 фоизга ўсиб, энг юқори натижани намойиш қилди. Белизда бу кўрсаткич 38,7, Аргентинада 30 фоизни кўрсатди. Энг даромадсиз (аниқроғи, зарарли) давлат облигацияси Венесуэланики (-55 фоиз).

Фонд индексларининг орасида энг катта даромад Украина Uxга (80 фоиз) тегишли. Иккинчи ва учинчи ўринларда Қозоғистон (64 фоиз) ва Мўғулистон (63 фоиз). Фонд индекси тамоман тушиб кетган давлат эса Покистондир (-22 фоиз).