Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларини тасдиқлаш тўғрисидаги фармонни имзолади
30.12.2017 12:40,  
31

Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармонни имзолади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Ҳужжатга шарҳда қайд этилишича, Фанлар академияси ҳақиқий аъзолигига охирги сайловлар 1995 йилда ўтказилгани мазкур Фармоннинг  аҳамиятини янада оширади. Ўтган йиллар мобайнида академикларнинг сони икки мартадан кўпроққа қисқарди ва ҳозирги кунга келиб академиянинг атиги 63 нафар ҳақиқий аъзоси қолган эди.

Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармони билан 22 йиллик узоқ танаффусдан сўнг академикликка тасдиқлаш учун энг муносиб олимларни танлов асосида саралаб олиш ишларига якун ясалмоқда. Фармонга мувофиқ, академия ҳайъати ва фаолият кўрсатаётган ҳақиқий аъзолари тавсиясига кўра, Фанлар академиясининг 32 нафар янги ҳақиқий аъзолари тасдиқланди.

Тасдиқланган академиклар қаторидан физика-матема­тика, кимё, биоло­гия, техника, қишлоқ хўжалиги, тарих, иқтисодиёт, фило­­­ло­гия, ҳуқуқшунослик, педагогика, тиббиёт фанлари ҳамда санъат­шунослик соҳаларида кўзга кўринган, қатор муҳим мезонлар бўйича кўп босқичли саралашдан муваффақиятли ўтган олимлар ўрин олди.

Улар орасида Абдулла Аъзамов, Иброҳим Абдураҳмонов, Анатолий Сагдуллаев, Қаландар Абдураҳмонов, Наим Каримов, Тўра Мирзаев, Акмал Саидов, Анис Алавий, Феруз Назиров ва бошқа илм-фан вакиллари бор.

Президент, шунингдек, «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари ҳамда собиқ Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзолари фаолия­ти­ни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонга ҳам имзо чекди. Фармонда 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб:

  • Ўзбекистон Респуб­ликаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари ва собиқ Ўзбекистон қиш­лоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзоларига энг кам ойлик иш ҳақининг 12 баробари;
  • Собиқ Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг мухбир аъзоларига энг кам ойлик иш ҳақининг 8 баро­бари миқдорида ойлик гонорар тўланиши белгилаб берилди.

Бундан ташқари, академиклар ва мухбир аъзоларга тўланадиган ойлик гонорарлар жисмоний шахс­лар даромадларига солинадиган даромад солиғисиз амалга оширилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан