АҚШ ИШИДни қўллаган деган айбловларга жавоб қайтарди

30.12.2017 | Жаҳон | 2790

Пентагонда АҚШ ИШИД террорчилик гуруҳини қўллаб-қувватлаётгани ҳақидаги баёнотларни бемаъни гап, деб аташди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

«АҚШ ИШИДни қўллаб-қувватлайди деган гап ёлғон ва бемаъни. Биз ИШИДни тайёрламаймиз. Биз ҳамкорларимиз билан ИШИД жангариларини йўқ қилиш устида ишлаймиз», — деди Америка идорасининг расмий вакили Ребекка Риберих.

Аввалроқ, Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова жангарилар 27 декабрь куни Латакия халқаро аэропорти ва Россия кучларининг Хмеймимдаги базасига бир нечта ракеталарни учиргани ҳақида хабар берганди. Мудофаа ва хавфсизлик бўйича Федерация Кенгаши қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Франс Клинсевич ушбу ҳужум АҚШ иштирокисиз амалга ошиши мумкин эмаслигини таъкидлаган эди.

Пентагон вакилининг қайд этишича, бу борада «еч қандай исбот йўқ. Унинг сўзларига кўра, «АҚШ бошчилигидаги коалициянинг Россия амалдорлари томонидан билдирилган бемаъни баёнотларга ишонишига бирор-бир асоси йўқ».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ SANA ахборот агентлиги АҚШ вертолётлари ИШИД етакчиларини Суриянинг Даур-аз-Зор вилоятидан Ҳасака вилоятига эвакуация қилгани ҳақида хабар тарқатганди.