Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тўйхона ва бозорга айлантирилган кинотеатрлар фаолияти тикланади
30.12.2017 19:30,  
9

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 29 декабрь куни миллий кино санъати ва киноиндустрияни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлили ва бу борада мавжуд муаммоларни ҳал этиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

"Дунё миқёсида турли ғоя ва мафкуралар кураши, одамлар, айниқса, ёшларнинг қалби ва онгини эгаллаш учун турли кучлар ўртасида рақобат кескин тус олган бугунги кунда энг оммавий санъат бўлган кинонинг беқиёс имкониятларидан самарали фойдаланишимиз керак", деб таъкидлади давлат раҳбари.

Президент кино санъатининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, маданият ва санъат йўналишидаги олий таълим муассасалари, тажриба ва малака оширишини ташкил этиш билан боғлиқ ишларни жадаллаштириш ва уни тизимли равишда йўлга қўйиш зарурлигини алоҳида қайд этди.

Маълумотларга кўра, 1996 йилга қадар республикада мавжуд бўлган 342 та қишки ва ёзги кинотеатрларнинг 323 таси ўтган йиллар мобайнида хусусийлаштирилиб юборилган. Уларнинг асосий қисми савдо мажмуаси, тўйхона, бозорга айлантирилиб, фаолияти буткул ўзгартирилган ёки бузиб ташланган. Бугунги кунда мулкчилик шакли турлича бўлган 176 та кинотеатрдан 8 таси авария ҳолатида, 65 таси жиддий таъмирталаб, қолганларининг деярли ярми фаолият кўрсатмайди.

Ана шулардан келиб чиққан ҳолда, вилоят ва туманларда кинотеатрлар фаолиятини қатъий йўлга қўйиш бўйича тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.

Шунингдек, кинопрокат тизими ҳам қониқарсиз экани, бу яратилаётган фильмларни мунтазам намойиш этиб бориш, бошқача айтганда, аҳолига кино хизмати кўрсатиш кўламини кенгайтириш имкониятини чеклаб қўяётгани танқид қилинди.

"Биз буюк халқимизни улуғламоқчи, Ўзбекистон номини бутун дунёга тараннум этмоқчи эканмиз, бу ишни биринчи навбатда кино санъати ёрдамида амалга оширишимиз керак. Айнан кино санъати орқали жаҳон экранларини забт этишимиз, шу йўл билан дунё аҳлининг диққат-эътиборини қозонишимиз мумкин. Бунинг учун яна бир бор куч ва имкониятлар, ижодий салоҳиятни ишга солишимиз керак", деди Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, шу йил 7 августда президентнинг "Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан