Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ислом Каримов оиласи ҳақида янги маълумотлар эълон қилинди
30.12.2017 19:40,  
168

Ислом Каримов фондининг Facebook’даги саҳифасида Ўзбекистон Биринчи Президентининг оиласига дахлдор янги фотосуратни эълон қилинди. Шунингдек, Каримовлар оиласи ҳақида батафсил маълумот берилди.

“Каримовларнинг ушбу оилавий фотосурати 1928 йилда, яъни Ислом Каримов таваллудидан 10 йил аввал олинган. Суратда у кишининг ота-оналари Абдуғани ота (1894 йилда туғилган) ва Санобар ая (1902 йилда туғилган) ҳамда опа-акалари Меҳринисо (1920 йилда туғилган), Амонулло (1922 йилда туғилган), Ибодулло (1926 йилда туғилган) акс этган”, дейилади суратга изоҳда.

Маълумот берилишича, оилада саккиз фарзанд ўсиб улғаяди: бир қиз – Меҳринисо ва етти ака-ука: Амонулло, Ибодулло, Арслон, Қуддус, Икром, Ислом, Хуршид.

“Хизматчи бўлиб ишлаган Абдуғани бобо вазминфеъл, ўзига ҳам, бошқаларга ҳам қаттиққўл, талабчан эдилар. Аввало ўзи қатъий интизом ва тартиб-қоидага риоя этган ота фарзандларидан ҳам шуни талаб қилар эди. Маҳалла-кўйнинг эҳтиромини қозонган эдилар.

Санобар ая эса уй бекаси эдилар. У киши насл-насабли оилада таваллуд топган бўлиб, падари бузрукворлари мулла-шариф, яъни ўз даврининг мўътабар уламоларидан эди. Билимга чанқоқлик, кучли хотира, зукколик ва сабр-тоқат каби фазилатлар бутун умр Санобар аяга йўлдош бўлди. Мунис онаизор ўз ҳаётини оила ва хонадон саодатига бағишлади”, дейилади берилган маълумотда.

Қайд этилишича, Каримовлар оиласида барча ўғил фарзандлар олий маълумот олган, улардан уч нафари мактабни олтин медалга битирган, уч нафари фан номзоди бўлган – Ибод Ғаниевич, Қуддус Ғаниевич ва Ислом Абдуғаниевич.

Ислом Каримов 2016 йил 2 сентябрида 79 ёшида инсульт оқибатида вафот этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан