Павел Дуров Эрон ҳукумати нега “Телеграм”ни тўсиб қўйганини изоҳлади

01.01.2018 | Жаҳон | 2493

Telegram муаллифи Павел Дуровнинг айтишича, Эрон ҳукумати сервис маъмурларидан норозилик акцияси ташкилотчиларининг каналларини блоклашни сўраган, рад жавоби олгандан сўнг мессенжерни мамлакат ҳудудида батамом тўсиб қўйган.

Дуров “Твиттер” саҳифасида тинч намойишчиларнинг https://t.me/sedaiemardom ва бошқа каналларини тўсиб қўйиш таклифини ошкора рад этганини ёзди.

Машҳадда бошланган норозилик намойишлари Эроннинг бошқа шаҳарларига ҳам ёйилди. Намойишчилар иқтисодий оғир аҳволга йўл қўйган ҳукуматни айбламоқда. Намойишларда 2 одам ҳалок бўлди. Ҳибсга олинганлар бор, бироқ намойишчиларга қарата ўт очилгани йўқ.