РИА Новости сайтининг ёзишига қараганда, Россия Федерациясида 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб тетиклаштирувчи модда қўшилган кам алкоголли ичимликлар ишлаб чиқариш ва сотиш тақиқланди.
Тақиқдаги тетиклаштирувчи моддалар рўйхатини Россия ҳукумати томонидан ваколатли идора тузади.
Таркибида энергетик модда бўлган алкоголли ичимликлар бир неча йиллардан бери тайёрланиб келинади. Энергетик танага қувват бағишласа, алкогол тинчлантирувчи хусусиятга эгадир.