Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қуръон мусобақаси учун иштирокчиларни рўйхатга олиш муддати ўзгарди
2.01.2018 14:09,  
31

Қуръон мусобақасига иштирокчиларни рўйхатга олиш муддати ўзгарди. Ўзбекистон Мусулмонлар идораси эълон қилган видеороликда айтилишича, президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан илк бора ўтказилаётган ушбу мусобақага рўйхатга олиш 2018 йилнинг 4 январ санасидан бошланади ва 13 январга қадар давом этади.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ рўйхатга олиш 2018 йил 1 январидан бошлаб 10 январигача давом этиши ҳақида хабар берилган эди.

Ушбу мусобақада диний таълим муассасалари ва Тошкент Ислом университети талабаларидан ташқари масжид имом хатиблари, имом ноиблар ҳамда Қуръони Карим қироати бўйича иқтидорли, 18 ёшдан 40 ёшгача барча фуқаролар иштирок этиши мумкин.

Мусобақанинг туман, шаҳар ва вилоят босқичлари 2018 йилнинг 1-2 ойида бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақада иштирок этишни хоҳлаганлар Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг вилоятлардаги вакилликларига мурожаат қилишлари мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан