Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркманистонда қора автомобиллар таъқиқланди
2.01.2018 14:15,  
58

Туркманистонда 2018 йилнинг январ ойидан бошлаб қора рангдаги автомобиллар бошқаруви таъқиқланди, деб хабар қилмоқда "Хроника Туркменистана" нашри.

Мамлакат ҳукумати 2015 йилдаёқ қора рангдаги автомобилларни олиб киришга таъқиқ киритган эди. Эндиликда қора рангдаги машиналар кўчалардан тўппа-тўғри йўл полицияси жарима майдончаларига эвакуация қилинмоқда.

Жорий этилган янги талаблар туфайли автосервисларда автомобилларни қайта бўяш хизматлари нархи икки баробарга ошган. Агар илгари машинани бўятиш 500 доллар турган бўлса, ҳозирда бу 1000 долларга тушмоқда.

Туркманистон ҳукумати ушбу таъқиқ сабабларини изоҳлай олгани йўқ, деб ёзган нашр. Саволлар ва эътирозларга улар фақатгина "оқ рангдаги машиналарни харид қилиш керак, чунки оқ ранг омад келтиради", — дея жавоб қайтаришаётгани маълум.

Нашр шунингдек, оқ ранг — иримларга ишонадиган Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг севимли ранги эканлигини келтириб ўтган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан