Чилонзор туманида рўй берган кучли ёнғин 46 ёшли аёлни ҳаётдан олиб кетди

02.01.2018 | Жамият | 3117

1 январь куни, тахминан соат 00:30 да Чилонзор тумани ҳудудида натижаси ўлим билан якунланган кучли ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда UzNews нашригага Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБда хабар беришди.

Расмий маълумотларга кўра, ёнғин Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган 34-уйнинг 4-қаватида содир бўлган.

Ёнғиннинг дастлабки сабаби тамаки маҳсулотини қабул қилишдаги эҳтиётсизлик дейилмоқда. Маст ҳолатдаги 59 ёшли эркак тамаки маҳсулотини ўчиришни унутган. Тамаки қолдиғи алкоголь маҳсулоти тўкилган гилам устига тушган. Ёнғин тезлик билан юқори қаватда жойлашган уйни қамраб олган. Уйда эр-хотин бўлишган.

Ёнғин натижасида олинган жароҳатлар оқибатида 46 ёшли аёл шифохонага олиб кетилаётганида оламдан ўтган. Унинг эри эса шифохонанинг реанимация бўлимига ётқизилган.