Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жанубий Корея КХДРга олий даражада музокаралар ўтказишни таклиф этди
2.01.2018 14:32,  
3

Жанубий Корея КХДРга 9 январ куни икки корейс давлатлари ўртасидаги чегаравий зонада — Пханмунж пунктида — олий даражадаги музокараларни ўтказишни таклиф этмоқда, деб баёнот қилди Корея республикасининг миллий уюшма масалалари бўйича вазири Чо Мён Гун. 

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Шимолий Корея етакчиси Ким Жонг Ин халққа мурожаатида Пхёнчханда ўтказилаётган қишги олимпиадага муваффақиятлар тилаб, унда шимолийкореялик спортчилар қатнашишига ҳам умид билдирган эди.

Чо Мён Гюннинг сўзларига кўра, ушбу муносабат билан Сеул Пхеньянга муносабатларни яхшилаш истагида олий даражадаги мулозимлар учрашувини таклиф этишга қарор қилган.

"Умид қиламизки, Жануб ва Шимол Пхёнчханда бўлиб ўтадиган олимпиадада шимол томоннинг иштироки масаласи билан биргаликда Жануб ва Шимол ўртасидаги муносабатларни яхшилашга қаратилган бошқа масалалар бўйича ҳам музокара ўтказа олади", — дея изоҳ берган Чо Мён Гюн.

Жанубий Корея Рёнхап агентлиги маълумотларига кўра, КХДР ва Жанубий Корея вазирлари ўринбосарлари даражасидаги музокаралар охирги марта 2015 йилнинг декабрида бўлиб ўтган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан