Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эрондаги намойишлар вақтида ҳалок бўлаётган инсонлар сони ошиб бормоқда
2.01.2018 14:39,  
5

Эроннинг йирик шаҳарларида давом этаётган норозилик намойишларида полиция билан тўқнашувлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 21 кишига етди. Бу ҳақда Reuters нашри хабар берди.

2 январга ўтар кечаси яна камида тўққиз киши Эронда давом этаётган намойишлар қурбонига айланган. Давлат телевидениесида айтилишича, Исфаҳондаги тартибсизликлар 9 кишини ҳаётдан олиб кетган.

Маълум қилинишича, Каҳдарижан шаҳридаги қурол омборхонасига ҳужумни бартараф этиш вақтида 6 киши ўлдирилган, яна икки ёш йигит Ҳумоюншаҳардаги тартибсизликлар вақтида ҳалок бўлган. Наджафободда эса инқилоб гвардияси хизматчиси ўлдирилган.

Олдинроқ олти киши ҳалок бўлгани маълум қилинган эди. Қурбонлар сони ошиши мумкин.Норозилик намойишларининг жами 400 иштирокчиси қўлга олинди.

Эслатиб ўтамиз, Эронда ўтган йилнинг 28 декабрида мамлакатдаги иқтисодий вазият ва ҳукумат сиёсатига қарши норозилик намойишлари бошланди. Жумладан, улар Теҳрон, Қум, Кирмоншоҳ, Машҳад, Ҳамадон, Раштда қайд этилди. Мамлакатда Instagram ва Telegram сервислари блоклаб қўйилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан