Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Покистон: Трампнинг Исломободга нисбатан танқиди Афғонистондаги мағлубият билан боғлиқ
2.01.2018 14:54,  
4

АҚШ президенти Дональд Трампнинг Исломобод шаънига ёғдирган танқидидан кейин Покистон ТИВ мамлакатдаги америка элчисини чақиртирди, деб хабар қилади маҳаллий  News International нашри манбаларга таянган ҳолда.

Нашр хабарига кўра, Покистон ташқи сиёсий маҳкамаси АҚШ элчиси Дэвид Хейлани душанба куни кечқурун Трампнинг Покистон шаънига айтган "асоссиз айбловлари" учун норозилик билдириш учун чақиртирган.

«Трамп АҚШнинг Афғонистондаги мағлубиятидан дарғазаб. Бу Покистонга айбловлар билан ташланаётганининг ягона сабаби», — деди Покистон ташқи ишлар вазири Хўжа Муҳаммад Аси Geo TV телеканалига берган интервьюсида.

Вазир АҚШни Афғонистонга ҳарбий контингент жўнатганини танқид қилди ва бу мамлакатдаги можарони фақат музокаралар йўли билан бартараф этиш мумкинлигини билдирди.

Oлдинроқ Трамп ўзининг Твиттерида АҚШ Покистонга молиявий ёрдам юбориб турганини, лекин Ислмобод терроризмга қарши курашда ёрдам бермагани, балки Афғонистондан борган террорчиларни яшириб келганлиги ҳақида ёзган эди. Америка етакчиси бошқа бу қайтарилмайди, деб ваъда берганди.

Душанба куни Fox News телеканали Оқ Уйдаги Миллий хавфсизлик хизматидаги манбасига таянган ҳолда АҚШ ҳукумати Покистонга бу йил терроризмга қарши кураш учун ажратилиши режалаштирилган 255 миллион долларни бермасликка қарор қилгани ҳақида хабар берган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан