Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ОАВ: Эрон ҳукумати мамлакатдаги тартибсизликлар туфайли саросимага тушиб қолди
2.01.2018 18:11,  
7

FoxNews телеканали журналистлари Эрон раҳбарияти йиғилишларидаги маърузаларни ўрганиб чиқди.  Мамлакат олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий, Эрон сиёсий етакчилари ва хавфсизлик хизматлари раҳбарлари кучайиб бораётган норозилик ҳаракатига қарши туриш ва мамлакатда авж олган тартибсизликларга нуқта қўйиш йўлларини муҳокама қилган.

Ҳужжатда, хусусан, норозиликлар Эрон иқтисодиётининг барча соҳаларига таъсир қилгани ва мамлакат хавфсизлигига жиддий таҳдид туғдираётгани таъкидланади.

«Диний етакчилар ва ҳукумат вазият янада чуқурлашиб кетиши олдини олиш учун иложи борича тезроқ саҳнага чиқиши керак, — дея маърузадан иқтибос келтиради FoxNews. — Бизга Оллоҳнинг ўзи ёрдам берсин, бу аввалгиларига ўхшамайдиган жуда мураккаб вазият».

28 декабрда Эрон шаҳарларидан бирида тухум нархининг кескин ошишига қарши бошланган норозиликлар 29 декабрда бутун мамлакатга ёйилиб, сиёсий тус олди ва 6 кундирки оммавий намойишлар давом этмоқда.

Намойишчилар ҳукуматнинг ташқи сиёсати туфайли мамлакат ичкарисида иқтисодий ҳолат оғир аҳволга тушиб қолганидан норозилик билдиришмоқда ва оятуллоҳ Хоманаий бошчилигидаги ҳокимият истеъфосини талаб этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан