Қамчиқ довонидаги ягона масжид очилди (фото)

02.01.2018 | Ўзбекистон | 2645

Бугун, 2 январь куни Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Қамчиқ довонидаги ягона “Ислом нури” жоме масжидининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Масжиднинг очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий Усмонхон Алимов ва бошқа расмий шахслар иштирок этишди.

Эслатиб ўтамиз, масжидни қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари 2013 йилда бошланган эди. Масжидда намозхонлар учун барча шарт-шароитлар яратилган, замонавий тарзда қурилган таҳоратхона эл хизматига шай.