Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Простата бези билан боғлиқ муаммолар
3.01.2018 14:08,  
12828

Ўттиз ёшдан ошган эркакларнинг асосий муаммоси ҳисобланмиш простата бези ҳақида маълумотлар билан тўлиқ танишинг.

Простата бези нима дегани?

Простата бези – мушакли без аъзоси бўлиб, қовуқ пуфаги остида жойлашган ва унга тирмашиб туради.

Простата безининг вазифалари:

Бу без шаффоф суюқлик ажратиб чиқаради. Бу суюқлик ажралиб чиқиб эякуляция (шаҳват чиқиши) жараёнида манийга аралашади ва ундаги сперматозоиднинг ҳаракатланиши ва ҳаётчанлигига шароит яратади. Чунки простата суюқлигида манийни суюқлаштирувчи фибринолизин ва фиброгенеза ферментлари мавжуд.

Ундан ташқари, простата бези уруғ ҳужайраларнинг ҳосил бўлишига туртки бериб, жинсий гормонларни ишлаб чиқарувчи мояк фаолиятига катта таъсир кўрсатади. Простата ишлаб чиқарадиган суюқлик асаб-мушак тармоғи, руҳий фаолиятни рағбатлантиради, жинсий эҳтиёжни қўзғатади, эрекция ва эякуляцияга ҳамкорлик қилади.

Простата бези фаолияти қачон намоён бўлади?

Балоғат ёшидан бошлаб кексаликка қадар. Кексаликда жинсий безлар фаолияти сусайганда простата безининг фаолияти ҳам пасаяди.

Простата бези фаолияти бузулишига нима сабаб бўлади:

  • Простата бези фаолиятининг туғма муаммолари;
  • Ёшнинг 50 дан ошиши;
  • Узоқ вақт давомида жинсий яқинликдан тийилиш;
  • Сурункали қабзият;
  • Кам ҳаракатли турмуш тарзи;
  • Бетартиб овқатланиш;
  • Бетартиб жинсий алоқада бўлиш;
  • Спиртли ичимликларни кўп истеъмол қилиш;

Простата бези билан боғлиқ асосий муаммо нима?

Простатит касаллигидир.

Простатит касаллиги нима?

Простата безининг яллиғланишидан келиб чиққан касаллик. Ҳозирги кунда дунё бўйича 73-90% эркак айнан шу касалликдан азият чекади. Простатитга нима сабаб бўлади? Сийдик пуфаги, сийдик йўли, тўғри ичак, қон томирлари, кичик тоснинг лимфа томирлари орқали простата безига инфексия тушиб яллиғланишга сабаб бўлади.

Простатит аломатлари:

  • Простата безининг яллиғланиши аломатлари ўткир шамоллаш касаллик аломатлари сингари бўлиши мумкин. Бунда тана ҳарорати 38-39 даражагача кўтарилади; Ҳожат чиқариш давомида анусда қаттиқ оғриқ бўлади;
  • Тез-тез сийдик қистаб, лекин сийдик томчилайди, холос;
  • Сийиш оғриқ билан бўлади;

Қовуқ бўшлиғи атрофида оғриқлар бўлади. Лекин кўп ҳолларда касаллик сурункали кечади ва бу ҳақида эркак билмай юриши ҳам мумкин.

Простатит нимага таъсир қилади?

Простатит туфайли простата бези ишлаб чиқарган суюқлик қонга сўрилмагани учун эркакда эрекция функцияси бузилади. Простатит оқибати қандай? Агар бемор вақтида шифокорга мурожаат этмаса, кейинчалик безда йиринг пайдо бўлиши мумкин. Касалликнинг сурункали ҳолати йиллар мобайнида эркак танасида яширин кечиб ўзини сездирмайди, лекин унинг оқабатида цистит (қовуқнинг яллиғланиши), пиелонефрит (буйрак яллиғланиши), везикулит (уруғ пуфакчаларининг яллиғланиши), эпидимоорхит (мояклар яллиғланиши) касалликлари ривожланиши мумкин. Бу касалликлар эса эркакда бепуштликни юзага келтириши мумкин.

Простатитни даволаш:

Даволашдан олдин қуйидаги текширувлар ўтказилади:

  • Компютер орқали сканер;
  • Уч томонлама ултратовушли ташхис;

Иммунофермент муолажаси

Сўнгги пайтларда простатитни даволашда вакумли трансуреталли аспирация усули қўлланилади. Унинг ичига трансуреталлик гипертермия, радиотўлқинли терапия, биорезонансли терапия киради.

Простатитни даволашнинг энг замонавий усуллари билан танишинг

  • Простатитни олдини олиш:
  • Ҳар куни камида 1 соат жисмоний машғулотлар бажариш;
  • Кўп ҳаракат қилиш; Соғлом турмуш тарзида яшаш;
  • Палапартиш жинсий алоқалардан воз кечиш;
  • Ортиқча музлашдан ўзини асраш;
  • Қабзиятнинг олдини олиш;
  • Рух (синк) моддасига бой маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилиш; Мунтазам равишда жинсий алоқада бўлиш;
  • Ёши 30 дан ошган бўлса, йилда 1 марта уролог, андролог кўригидан ўтиш.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан