Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тожикистонда паловдан заҳарланиб 4 киши ҳаётдан кўз юмди
3.01.2018 17:25,  
5

Суд-тиббий экспертизанинг кўрсатишича, Хўжанд шаҳридаги 19-кичик туманда истиқомат қилувчи тўрт нафар шахс нитрат натрийдан заҳарланиш натижасида вафот этган. Бу ҳақда шаҳар прокуратураси 2 январь куни хабар берди.

Яна 6 киши, жумладан, кекса аёл ва унинг невараси оғир заҳарланиш ташхиси билан касалхонага ётқизилди.

Суд-тиббиёт экспертизаси Хўжанд шаҳрининг 4 фуқароси натрий нитратидан заҳарланиш оқибатида ўлганини кўрсатди. Фожиа жойида мазкур модда қолдиқлари бўлган кичик қути топилди. Марҳумларнинг организмида ҳам натрийли селитра излари аниқланди.

Мазкур ҳолат бўйича «Эҳтиётсизлик оқибатида ўлим содир этиш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғалди, тергов олиб борилмоқда.

Натрий нитрат  – рангсиз шаффоф кристаллар бўлиб, ҳиди йўқ, шўр таъмга эга. Ушбу модда озиқ-овқат, шишасозлик, металлни қайта ишлаш саноати, шунингдек портловчи моддалар, ракета ёқилғиси ва оловга сариқ ранг бериш учун пиротехник қоришмаларда фойдаланилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан