Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Товарларни олиб киришдаги 10 долларлик чегара бекор қилинади
4.01.2018 14:51,  
6

Ўзбекистонда қўшни давлатлардан шахсий фойдаланиш учун олиб кирилаётган товарларга қўйилган 10 АҚШ доллари миқдоридаги чегаранинг бекор қилиниши кутилмоқда.

Белгиланган чегарани қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги ҳужжат ҳали имзоланмаган, бироқ Қозоғистон билан чегарада йил бошидан буён шахсий фойдаланиш учун 1000 долларгача миқдордаги товарларни божсиз олиб киришга рухсат берилган. «Газета.uz» мухбири пайшанба куни «Ғишт кўприк» («Черняевка») ўтказиш пунктига ташриф буюриб, бунга амин бўлди.

Қўшни давлатлардан шахсий эҳтиёжлар учун мўлжалланган товарларни бир вақтда олиб кириш учун 10 долларлик меъёр «ички истеъмол бозорини ҳимоя қилиш мақсадида» 2009 йил июнда ўрнатилган эди. Унга қадар мазкур меъёр 25 долларни ташкил этган. Қўшни бўлмаган давлатлардан эса 1000 долларгача миқдордаги товарларни божсиз олиб кириш мумкин.

Қозоғистон томонидан чегарани кесиб ўтаётган фуқаролар чегарадан ўтиш бирмунча осонлашганини таъкидлашди. «Жуда тез ўтдим, атиги беш дақиқа, сумкаларни ҳеч ким текширмади, шунчаки рентген орқали ўтказишди», — деди фуқаролардан бири.

Сумкалар ва микротўлқинли печ олиб ўтаётган аёл унга ҳеч ким ҳеч қандай савол бермаганини таъкидлади. «Газета.uz» сўров ўтказган барча фуқаролар 10 долларлик чегара бекор қилинганини қизғин қарши олишди.

Қайд этиш жоизки, божсиз олиб киришга тааллуқли меъёрлар тижорий мақсадларга мўлжалланган товарларни олиб ўтаётган жисмоний шахсларга нисбатан қўлланилмайди.

1 январдан 2000 долларгача миқдордаги нақд хорижий валюталарни Ўзбекистондан олиб чиқиш ва олиб киришда ёзма декларация қилиш талаби ҳам бекор қилинган.

Мамлакат халқаро аэропортларида йил бошидан буён икки йўлак («яшил» ва «қизил») тизими иш бошлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан