Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қарши аэропортида 18 ёшли қизнинг телефонида ўзининг беҳаё видеолари борлиги аниқланди
4.01.2018 14:59,  
70

“Москва-Қарши” йўналишидаги 624-сонли авиарейс билан ушбу аэропортда парвозини якунлаган Қарши шаҳар 1-миттитуманда истиқомат қилувчи 18 ёшли Ольга Богдасарова (исм-фамилиялар ўзгартирилган) юклари божхона назоратидан ўтказилганда унинг қўл телефони хотирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган 134 дона порнографик мазмундаги видеолавҳа борлиги аниқланди.

Шунингдек, телефон хотирасидан Ольга ўзининг беҳаё хатти-ҳаракатларини йиллар давомида тасвирга олиб сақлаб келаётган бир нечта видеолавҳа ҳам жой олгани маълум бўлди, деб хабар қилади Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати. 

Якунда тегишли суд идорасининг қарорига кўра, юқоридаги ҳуқуқбузарлик ҳолатларини содир этган фуқаро Ольга Богдасаровага нисбатан жарима жазоси белгиланди. Ҳуқуқбузарлик ашёси ҳисобланган телефон аппарати давлат эгалигига ўтказилди ҳамда унинг хотирасидаги беҳаё лавҳалар белгиланган тартибда йўқ қилиниши таъминланди.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, жорий йилнинг ўтган даврида Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан 81 та ҳолатда 8 минг 701 дона порнографик мазмундаги видеолавҳа, карта ва суратларнинг божхона чегаралари орқали мамлакатимизга олиб кирилишининг олди олинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан