Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пойтахтда икки нафар 17 ёшли лицей ўқувчилари даҳшатли автоҳалокат натижасида вафот этди
4.01.2018 15:04,  
5

Пойтахтнинг Яккасарой туманида 17 ёшли «Spark» автомобили ҳайдовчиси «Captiva» автомобилига тўқнашиб кетган. Aвтоҳалокат натижасида ҳайдовчининг ўзи ва унинг ёнидаги йўловчи вафот этишган.

2017 йилнинг 29 декабрь куни, тахминан соат 00:30 да Яккасарой тумани ҳудудида натижаси ўлим билан якунланган автоҳалокат содир бўлди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБда берилган хабарга кўра, ЎзДЖТУ қошидаги академик лицейнинг 2000 йилда туғилган 3-босқич талабаси биронта ҳужжатга эга бўлмай «Spark» автомобилини бошқарган. Унинг ёнида йўловчи сифатида 2000 йилда туғилган академик лицейнинг 3-босқич талабаси ва 1999 йилда туғилган ЎзДЖТУ қошидаги академик лицейнинг 2-босқич талабаси ҳам бўлган.

Эҳтиётсизлик билан ёш ҳайдовчи 1992 йилда туғилган ҳайдовчи бошқариб кетаётган «Captiva» русумли автомобилга тўқнашиб кетган.

Aвтоҳалокат натижасида «Spark» автомобили ҳайдовчиси ва унинг ёнидаги 2000 йилда туғилган йўловчи воқеа жойида вафот этишган. 18 ёшли йўловчи эса турли хил жароҳатлар билан шифохонага етказилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан