Ўзбекистонда доллар нархи оширилди

04.01.2018 | Иқтисод | 5099

Ўзбекистон Марказий банки 2018 йил 4 январдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 16,60 сўмга ошди. Эндиликда унинг нархи 8136 сўм 67 тийин этиб белгиланди.

Еврода ҳам ўсиш кузатилди: 150,68 сўмлик ўсиш оқибатида ушбу валюта курси 9775,40 сўмга тенг бўлди.

Рубль курси эса 3 сўм 7 тийинга ошиб, 142,37 тийинни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.