Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эрон расмийлари «тухум исёни» барбод бўлганини билдирди
4.01.2018 16:22,  
5

Эрон Инқилоб соқчилари корпуси раҳбари Муҳаммад Али Жаъфарий мамлакатни кейинги ҳафта давомида қамраб олган норозилик намойишлари якунлангани ҳақида маълум қилди. Унинг сўзлари корпус матбуот хизмати томонидан келтирилган.

«2017 йил исёни барбод бўлганини маълум қиламан. Намойишчилар кам сонли бўлган ва бутун Эрон бўйлаб 15 минг кишидан ошмаган», — деди Жаъфарий.

У Вашингтон, Тель-Авив ва Ар-Риёдни ИШИДни Эронга қарши гижгижлашда айблади. 

«АҚШ, Исроил ва Саудия Арабистони ИШИДга қўпорувчилик фаолиятини юритиш учун Эрон ҳудудига киришга буйруқ берди», — таъкидлади корпус қўмондони. 

28 декабрь куни кечқурун Машҳадда 200 киши тухум нархи кескин кўтарилишига жавобан норозилик акцияси ўтказганди. Полиция уларнинг 52 нафарини ҳибсга олди. Кейинги кунда норозилик намойишлари бошқа шаҳарларга ҳам тарқалди.

ОАВ маълумотига кўра, 6 кун давом этган тартибсизликлар вақтида камида 20 киши ҳалок бўлди, 1000 нафардан ортиқ киши қўлга олинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан