Душанбедан Самарқанд ва Бухорога авиақатновлар йўлга қўйилади

04.01.2018 | Ўзбекистон | 2404

Тожикистон Самарқанд, Бухоро ва Душанбе ўртасида янги авиақатновлар йўлга қўйилиши ҳақида "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниянинг таклифини қабул қилди.

"Ушбу масала бўйича қарор қабул қилинди ва бу ҳақда Ўзбекистонга маълум қилинди. Янги авиақатновлар яқинда келажакда йўлга қўйилади", — деб таъкидланди вазирликда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида авиақатновлар 2017 йил феврал ойида қайта тикланганди. Бугунги кунда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси томонидан Тошкентдан Душанбега ҳафтасига бир марта, сешанба куни амалга оширилади.