Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда суюлтирилган газ нархи 2 баравар оширилди
5.01.2018 11:41,  
48

​Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 29 декабрда қабул қилган 1033-сонли қарорига биноан, аҳолига етказиб берилаётган суюлтирилган газнинг чакана  нархлари оширилади.

Янги нархлар икки босқичда киритилади: 2018 йилнинг 1 апрелдан бошлаб суюлтирилган газнинг чакана нархи Қорақалпоғистон ва Хоразм учун 1 килограммига – 720 сўм, Андижон, Наманган, Фарғона ва Тошкент вилоятлари учун – 700 сўм бошқа вилоятлар учун эса – 500 сўм миқдорида белгиланади; 

2018 йилнинг 1 августидан бошлаб эса – суюлтирилган газ барча вилоятларда 1 килограммига 800 сўмдан сотила бошлайди.

Келажакда эса суюлтирилган газнинг чакана нархи аҳолига етказиб берилаётган табиий газ нархига мутаносиб равишда ўзгартириб борилади.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистонда аҳолиси фойдаланаётган суюлтирилган газ баллонлари сони 3,7 миллиондан донадан ортиқ. Ўтган йилда газ баллонларига хизмат кўрсатиш учун қўшимча 40 та махсус сервис марказлар ташкил қилинган ва махсус автомобиллар сотиб олинган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан