Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига ташрифи бошланди

05.01.2018 | Ўзбекистон | 3096

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига ташрифи бошланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

Бу давлат раҳбарининг 2018 йилда вилоятларга илк ташрифи. Шавкат Мирзиёев охирги бор 2017 йил 15 декабрда Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев 2018 йилнинг дастлабки иш кунларида Тошкент вилоятига бориши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.