Ҳарбий муҳбир Роман Сапонков ўзининг "ВКонтакте" ижтимоий тармоқ саҳифасида Сурияда жойлашган Россия авиабазасига қилинган ҳужумдан сўнг шикастланган самолётларнинг фото суратларини эълон қилди.
Журналистнинг маълумотига кўра, 6 та бомба ташловчи СУ-24 ва 1 та қирувчи Су-35С, самолётлар Ан-72 ва Ан-30, ҳамда 1 та вертолет Ми-8 жабр кўрган. Булардан 2та Су-24 ва 1 та Су-35С сафга қайтарилган.
31 декабр куни радикал исломий гуруҳ Хмеймимдаги авиабазани минометлардан ўққа тутишган. "Коммерсантъ" нашри иккита ҳарбий-дипломат манбаасига асосан, камида 4 та Су-24, 2 та Су-35С ва Ан-72 ҳарбий-транспорт самолёти шикастланганини ҳамда Россиянинг Суриядаги ҳарбий операциясида энг йирик ҳодисаларидан бири деб ёзган эди.
Мудофаа вазирлиги бу хабарни ёлғон деб, фақатгина икки ҳарбий хизматчи ҳалок бўлганини билдирган эди.