Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Юридик шахслар учун даромад солиқлари умумлаштирилди
5.01.2018 19:24,  
16

Ўзбекистонда 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб юридик шахслар учун даромад солиғи 14 фоизни ташкил қилади.

“Расман даромад солиғи 7,5 фоиздан 14 фоизгача оширилди, лекин шу билан бирга ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи (8 фоиз) бекор қилинди”, — деди Солиқ қўмитаси вакили.

Қўмита вакили айтишига қараганда, ўтган йилларда Ўзбекистонда фаолият юритувчи юридик шахслар олган даромадларидан иккита солиқ тўлар эдилар – даромад солиғи ва ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи. Ушбу иккала солиқлар базаси бир хил бўлгани туфайли, улар ягона даромад солиғи сифатида умумлаштирилди.

Шунингдек, 2018 йилда солиқчилик соҳасида яна бир қатор ўзгаришлар киритилди. Хусусан, оммавий томошалар, концертлар ташкиллаштирадиган корхоналар фаолиятидан олинадиган даромад солиғи 35 фоиздан 14 фоизгача камайтирилди.

Тижорат банклари  фаолиятидан олинадиган даромад солиғи эса – 22 фоиз миқдорида сақлаб қолинди.

Уяли алоқа соҳасида фаолият юритувчи корхоналар учун ўзгарувчан даромад солиғи миқдори ҳам оширилди. Хусусан, алоқа операторининг рентабеллик даражаси 20 фоиздан кам бўлса, у 14 фоиз солиқ тўлайди, рентабеллик даражаси 20 фоиздан ошган тақдирда, ошган миқдоридан – 50 фоиз даромад солиғи олинади.

Ўзбекистон иқтисодий ҳаётининг турли жабҳаларига таалуқли ўзгаришлар 29 декабрь куни имзоланган 3454-сонли президент  қарорида белгиланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан