Абдулазиз Комилов Марказий Осиё давлатлари дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари билан учрашди

05.01.2018 | Ўзбекистон | 2201

2018 йил 5 январь куни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Кoмилов Қирғизистон Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Данияр Сидиқов, Тожикистон Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Содиқ Имоми, Туркманистоннинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Шири Шириев ва Қозоғистон Республикаси Муваққат ишлар вакили Мурсал-Наби Туякбаевни қабул қилди. ТИВ матбуот хизмати хабарига асосан.

Хабарда айтилишича, учрашувда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил сентябрда Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеяси ва ноябрда Самарқанд шаҳрида халқаро конференция минбарларидан илгари сурган Марказий Осиё давлатларининг кўп қиррали ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича ташаббусларини амалга ошириш юзасидан Ўзбекистон таклифлари билан Абдулазиз Кoмилов Марказий Осиё давлатларининг Тошкентдаги дипломатик ваколатхоналар раҳбарларини таништирди.

Томонлар минтақа кун тартибининг бошқа масалалари юзасидан ҳам фикр алмашди.