Тошкентдаги прописка муаммоси боис малакали кадрлар хорижга кетиб қолмоқда

05.01.2018 | Жамият | 5902

Тошкентдаги олий ўқув юртларини тамомлаган иқтидорли ёшлар учун пойтахт пропискасини олиш энг оғриқли муаммо бўлиб қолмоқда деб ёзади «XXI аср» нашри. 

“Бор умидлари армонга айланган, яшин тезлигида ўтиб кетгувчи “вақтинчалик прописка”дан зада бўлган умидли кадрлар, айниқса, бирор тилни биладиган ёш журналистлар дипломини қўлтиқлаб... она қишлоғига эмас, хорижга жўнаб кетади. Чет элда биздагидек етти пуштигача сўраб-нетишмайди, дуч келган жойда “Прописканг борми?” деяверишмайди”, деб ёзади либерал-демократик партия нашри.

Прописка важидан мамлакат истеъдодларни бой бераяпти. Бундан ташқари, дипломини сандиққа ташлаб қора ишнинг бошини тутганлар ҳам бор экани қайд этилган.