Тошкент ва Қашқадарё вилоятлари соғлиқни сақлаш бошқармаларига янги раҳбарлар тайинланди

06.01.2018 | Тиббиёт | 2536

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида янги раҳбарлар тайинланди, деб хабар берди вазирлик матбуот хизмати.

Илгари Қашқадарё вилояти Китоб тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Дониёр Турсунов Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига эса илгари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилояти филиали директори лавозимида ишлаб келган Тўрақул Арзиқулов тайинланди.