Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев: «Гўшт нархи аслида 250 минг бўлиши керак»
6.01.2018 15:06,  
35

Тошкент вилоятида халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўти. Сессияда иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев вилоятда гўшт танқислиги масаласига ҳам тўхталиб ўтган.

«Ҳозирги девалвация шароитида 1 кг. гўштнинг нархи аслида 250 минг бўлиши керак. Ҳозир амаллаб нархни ушлаб турибмиз», дея президентнинг сўзларини келтирган «Xabar.uz».

Президент Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида йилига 12 минг тонналик балиқчилик хўжалиги барпо этилишини қўшимча қилган. Бу орқали қайсидир даражада гўшт нархини ушлаб туриш мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил ёзидан вилоятлар бозорларида гўшт маҳсулотлари учун муайян нарх белгилаб қўйилган, қассобларга 1 кг гўштни 20-25 минг сўмдан ортиқ нархда сотмаслик кўрсатма қилинганди. Аммо нархни мажбуран пасайтириш ўзини оқламади, айни вақтда бозорда 1 кг гўшт нархи 35-40 минг сўм атрофида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан