Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ер солиғини тўлаш тартибига ўзгартишлар киритилди
6.01.2018 15:12,  
131

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 декабрдаги “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-454-сонли Қонунига мувофиқ, Солиқ кодексининг муацян моддаларига ўзгартишлар киритилди.

Хусусан, Солиқ кодексининг 285- моддасига киритилган ўзгартишларга биноан, ер солиғининг ҳисоб-китоби ер участкаси жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органига ҳисобот йилининг 10 январига қадар тақдим этилади.

Шунингдек, Солиқ кодексининг 286- моддасига киритилган ўзгартишларда ер солиғини тўлаш юридик шахслар томонидан ҳар ойнинг 10- кунига қадар ер солиғи йиллик суммасининг ўн иккидан бир қисми миқдорида амалга оширилиши белгилаб қўйилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-3454-сонли қарорига мувофиқ ер солиғи ставкаси 2017 йилга нисбатан 1,15 фоизга индексация қилинди ва мазкур қарорнинг 19-иловасида келтирилган ставкалар бўйича тасдиқланди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси юридик шахслардан олинадиган ер солиғи тўловчиларига қуйидагиларни эслатади:

Солиқ кодексининг 285- моддасига мувофиқ 2018 йил учун ер солиғининг ҳисоб-китобини ер участкаси жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органига жорий йилнинг 10 январига қадар тақдим этилиши лозим.

Шунингдек, Солиқ кодексининг 286- моддасига мувофиқ юридик шахслардан олинадиган ер солиғини ҳар ойнинг 10- кунига қадар йиллик суммасининг ўн иккидан бир қисми миқдорида тўлаб борилиши талаб этилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан