​Трамп ўзининг собиқ маслаҳатчисини итга тенглаштирди​

06.01.2018 | Жаҳон | 2451

АҚШ президенти Дональд Трамп твиттердаги саҳифасида Майкл Вульфнинг «Олов ва ғазаб: Трампнинг Оқ уйида» китобини яна танқид остига олди. Хусусан, у ўзининг стратегик масалалар бўйича собиқ маслаҳатчиси Стив Бэннонни ит билан тенглаштирган.

ОАВларнинг маълум қилишича, китобдан Бэннон Трампнинг «руслар» билан 2016 йил июнидаги учрашувини «сотқинлик» дея атаган сўзлари ўрин олган.

«Майкл Вольф — ушбу зерикарли ва ёлғон маълумотлар ёзилган китобини сотиш илинжида ўзича тарих яратган омадсиз. У бу борада дангаса, ишдан ҳайдамасликларини ўтиниб сўраган Стив Бэннондан фойдаланди. Эндиликда ҳамма Стивни итдек кўчага улоқтирди. Жуда ачинарли!», — деб ёзади Трамп.