Пентагон АҚШнинг янги ҳарбий стратегияси қачон эълон қилинишини айтди

06.01.2018 | Жаҳон | 2338

Пентагон АҚШнинг янги ҳарбий стратегиясини 19 январ куни чоп этади, деб хабар қилди журналистларга АҚШ Мудофаа вазири Жеймс Мэттис."У ерда стратегиянинг қалин бир қисми маxфий тарзда берилган бўлиб, қисқароқ банди очиқ ифодаланган бўлади", — деган Мэттис.

Ушбу миллий стратегия Дональд Трамп маъмурияти томонидан хавфсизлик бўйича эълон қилинган иккинчи миллий стратегиядир.

Миллий хавфсизлик стратегияси АҚШга таҳдид қилувчи рақибларни ҳам белгилаган бўлиб, уларга Россия ва Хитой киритилган.

Маълум бўлишича, Пентагон кейинчалик ядро кучлари ва ракеталарга қарши мудофаа бўйича ҳам алоҳида ҳужжатларни тақдим этади.