Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияда Ўзбекистон фуқароларининг жасадлари топилди
7.01.2018 23:01,  
4

Владивостокдаги Лазурная кўрфазида жойлашган кафеларнинг бирида ўзбекистонлик икки нафар мигрант жасадлари аниқланган. Бу ҳақда Deita портали хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, эркакларнинг таналари подсобкадан топилган. Дастлабки маълумотларга кўра, полиция айни вақтда ҳалок бўлган эркакларнинг шахсини аниқлаган. Улар 40 ва 54 ёшдаги Ўзбекистон фуқаролари эканлиги айтилмоқда.

Шу вақтга қадар олинган маълумотларга кўра, икки эркакнинг бевақт ўлимига кичик печкадан чиққан газ ҳиди сабаб бўлган.

Айни вақтда фожиа юзасидан тергов олди текшируви олиб борилмоқда. Ҳодиса қай ҳолатда юз бергани ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томониан аниқланмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан