Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Афғонистондаги ўзбек ёшлари Ўзбекистон президенти ва ёшларига мурожаат йўллади
7.01.2018 23:17,  
7

​Афғонистонда истиқомат қилувчи ўзбек ёшлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва ўзбекистонлик ёшларга мурожаат йўллади.

"Жигарбандларимиз, қадрли қондошларимиз энг аввало, икки давлат – Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги алоқалар, ҳамкорликлар янги босқичга кўтарилаётганидан жуда хурсанд эканимизни билдирамиз", деб бошланади мурожаат.

Мурожаатда икки мамлакат савдо-тижорат ҳамкорликларини ошириш масалаларини муҳокама қилиш билан бирга, таълим соҳасида ҳам келишувномаларга имзо чеккани бутун Афғонистондаги ўзбек ёшларининг кўнглини тоғдек кўтариб юборганлиги билдирилади.

"Сабаби, таҳсилий ва таълим тарбия масалаларидаги келишувлар биз учун, яъни Ўзбекистоннинг олий ўқув юртларида таълим олишни орзиқиб кутиб юрган афғонистонлик ёшлар учун жуда катта аҳамиятга эгадир", дейилади унда.

Маълум қилинишича, ҳозирги кунда Афғонистоннинг олтита университетида ўзбек тили ва адабиёти ўқитилмоқда. Бу ердаги шароит фақат бакалавр даражасигача ташкил қилинган. Аммо ўзбек тили бўйича магистрлик таълими олиш учун Афғонистонда ҳеч қандай имконият ва шароит мавжуд эмас.

"Бу ерлик кўпчилик ўзбек ёшларимиз Ўзбекистонга келиб ўқишларини давом эттиришни истайдилар. Лекин кимга мурожаат қилишимиз керак ва Ўзбекистонда ўқиш учун ишни қаердан бошлаш керак деган саволга жавоб қидиряпмиз. Сизга хат ёзаётганимизнинг асосий сабаби ҳам шу масалага жавоб топишдан иборатдир", дейилади мурожаатда ва қатор саволлар берилади.

Хусусан, афғонистонлик ёшларни Ўзбекистонда улар учун ўқиш шароити, таълим учун ҳақ тўлаш шартлари ва миқдори, тураржой, виза масалалари бўйича саволлар қизиқтиради.

Уларнинг ёзишича, Афғонистонда адабиёт ва тилшунослик йўналишлари бўйича талаб кучли бўлиб, Ўзбекистондаги қайси университетларда ва қанча пулга ўқиш мумкинлигига қизиқиш билдиришган.

"Ҳурматли Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев, ўзингиз шахсан ушбу масалаларни ҳал қилишда ва Ўзбекистонда таълим олишимиз учун бизга ёрдам беришда бош бўласиз деган умиддамиз", деб якунланади мурожаат.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан