Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Йигирма йиллик музни эритиб: Шавкат Мирзиёев Тожикистонга сафар қилади
8.01.2018 14:18,  
9

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистонга сафар қилишни режалаштирган. Ўзбекистон раҳбари 6 январ куни Тошкент вилояти депутатлар кенгаши олдида чиқиш қилиб, республика Тожикистон билан яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантириши ҳақида баёнот қилган.

"Чунки ёмон қўшнини қиёмат куни ҳеч ким кечирмайди", — деб айтган Мирзиёев депутатларга.

Ўзбекистон президенти, шунингдек, Тожикистонга расмий ташрифга тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида айтган. Бунинг учун Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов яқин кунларда Душанбега сафар қилиши маълум қилинган.

"Биз кўплаб битимларни имзолаймиз, темирйўл қатновини очамиз, ягона энергетик тизимни тиклаймиз ва бошқа кўплаб масалалларни муҳокама қиламиз", — деган Мирзиёев.

Мирзиёевга кўра, яқинда жойлашган мамлакатлар билан яхши қўшничилик муносабатларини йўлга қўймай туриб, узоқ хориж давлатлари билан мулоқотни йўлга қўйиб бўлмайди.

Ўзбекистон раҳбари қўшнилар билан муносабатларни яхшилашга интилиши борлигини, аммо "20 йиллик музни эритиш унчалик ҳам осон иш эмаслиги"ни қайд этган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан