Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда уй эгаси ўз ижарачисини пичоқлаб қўйди
8.01.2018 14:31,  
3

2018 йил 7 январь куни соат 17:30 ларда Тошкент туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган Шокир Худойбердиев ўз уйида ижарада турган таниши 1986 йилда туғилган Маъруф Абдуллаев билан ўзаро келишмовчилик натижасида жанжаллашиб, унинг қорин қисмига ош пичоғи билан бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган. Натижада жабрланувчи тан жароҳати олиб Тошкент тиббиёт академияси 2 клиник шифохонасига ётқизилган.

Шифохонанинг 2018 йил 7 январь кунидаги 251-сонли маълумотномасига кўра, Маъруф Абдуллаевга “қорин қисмига санчилиб кесиб ўтувчи 12 бармоқли ичак жароҳати, 2,3 даражадаги шок ҳолат” ташхиси қўйилди.

Ушбу ҳолат юзасидан Шокир Худойбердиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан Тошкент туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилди. Дастлабки тергов давомида аниқланган бирламчи маълумотларга кўра, ўзаро жанжал жабрланувчи ижара пулини тўламагани учун келиб чиққанлиги аниқланган.

Тошкент вилояти ИИБ Тергов бошқармасининг хабар беришича, жабрланувчи Маъруф Абдуллаев шифохонада даволанаётганлиги сабабли ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисмига кўра, суд томонидан айбдор деб топилган шахсга уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин. Жиноят процессуал кодексининг талаби ҳамда тергов сири сабабли юқорида келтирилган исмлар ўзгартирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан