Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент пул маблағларини Ўзбекистонда сақлашга чақирди
8.01.2018 14:37,  
10

Пул маблағларини Ўзбекистон банкларида сақлаётганларнинг ҳисоб рақамлари текширилмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 5 январь куни халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида маълум қилди.

Президент тадбиркорларни чет эл банкларидаги пул маблағларини Ўзбекистон банкларига кўчиришга чақирди, деб ёзмоқда Gazeta.uz нашри.

«Нима учун буни баралла айтаяпман, ҳамма эшитсин: Ўзбекистонда [банкларда сақлаш учун] пулини қўйган бирорта одамни текширтирмайман. Олиб келинглар пулларингни, [банкларга] қўйинглар, корхоналар қуринглар, кластер қилинглар, заводлар очинглар, неча миллион доллар қилсаларингиз ҳам. У замонлар тугади, бўлган иш бўлди энди», — деди давлат раҳбари (нутқ «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Ахборот 24» дастури орқали намойиш этилди).

Шавкат Мирзиёев мева-сабзавот маҳсулотлари Тошкент вилоятига пахтадан кўра кўпроқ даромад келтиришини ҳам таъкидлаб ўтди.

«Пахта бор-йўғи 1 млрд 200 млн доллар пул олиб келар экан. Шу ҳам иқтисод учун пулми, агар каттароқ ўйласак? Бу пул эмас Ўзбекистон учун. Биз бешта туманнинг мева-сабзавотини бугун қурган логистика марказимизда уч ойгина сақласак, Тошкент вилоятининг ўзи 500 млн долларлик мева-сабзавот экспорт қила олади. Менда бунга 100 фоизлик ҳисоб-китобим бор. Келамиз шу кунларга. Ишлашимиз керак, ишлашимиз керак», — деди Президент.

«Бу 500 млн доллар пул аввалгига ўхшаб Марказий банкка келмайди. Қаерга келади? Тадбиркорнинг чўнтагига келади», — дея ишонч билдирди давлат раҳбари.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан